![](https://xabar.uz/static/crop/1/0/920__95_1073054305.png)
Инфографика: «Xabar.uz»
Бугун, 28 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 45-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 апрель соат 22:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирусни юқтирганлар жами сони 1904 нафарга етди: шифо топганлар — 892 нафар, вафот этганлар — 8 нафар.
27 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирус 35 кишида аниқланди.
«Worldometers» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллион нафардан, АҚШда 1 миллион нафардан ошди.
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони бутун Осиёдагидан кўп.
Жаҳонда COVID-19 билан касалланганларнинг энг катта қисми Европа ва АҚШга тўғри келмоқда.
![](https://xabar.uz/static/uploads/23/kf-9aV_qfJVlB8pbhAB249VlMr2xBFMH.png)
Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.