ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-04-27 16:50:29    785

PDF yuklash
Chop etish



Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокими, туман Кенгаши раиси С. Солиев раислигида ўтган сессияда туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, халқ депутатлари туман кенгаш депутатлари, барча сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, ҳудудаги саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, кластер ва салоҳиятли тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи Зафар Рўзалиев  ва “Миллийбанк” вилоят бошқарувчиси ўринбосари Даврон Дадашевлар ҳам қатнашишди.

Сессия аввалида “15-Жаҳонобод” сайлов округидан сайланган депутат Хониёржон Эрматов сессия котиби этиб сайланди.

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг бешинчи сессиясининг кун тартибига қуйидаги еттида масала киритилди.

1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23-24 апрель кунлари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича сектор раҳбарларининг ахборотини эшитиш;
2-масала: Секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш жадвалини тасдиқлаш.
3-масала: Аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.
4-масала: Мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш бўйича асослантирилган ҳисоб-китоблар тўғрисида;
5-масала: Касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражада бўлган туман ҳамда фаолият турларини таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича масъуллар (ТТБ ёки ДСОМ раҳбари) ва депутатлар фикрини эшитиш ҳамда Республика комиссиясига таклифларни тасдиқлаш;
6-масала: Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида асослантирилган ҳисоб-китоблар тўғрисида;
7-масала: Муҳтарам Президентимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли моддий кўмак бериш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қуватланиши бўйича ҳудуд тадбиркорларини Мурожаатномасини ўқиб эшиттириш;

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича тўртта сектор раҳбарлари – 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Шерзод Мавлонов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Зиёҳиддин Ғофуров ва 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи Дилшод Раҳимовлар ҳисобот топширишди. 

Ҳозирги пандемия даврида аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири эканлиги сессияда алоҳида таъкидланиб, деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан маҳаллий Кенгашлар назоратини ўрнатиш, ҳар қарич ердан оқилона фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтиришга алоҳида урғу берилди.

Риштон туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд ва пандемия даврида ишсиз қолиб кетган  фуқароларни аниқлаш, рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш борасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Иномжон Жўраев маъруза қилди.

Сессиядаги яна бир масала мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш бўйича асослантирилган ҳисоб-китоблар тўғрисида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б. Абдураҳмоновнинг ҳисоботи тингланди. 

Касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражада бўлган туман ҳамда фаолият турларини таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи А.Ортиқовнинг маърузаси ҳам тингланди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли моддий кўмак бериш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қуватланиши бўйича ҳудуд тадбиркорларининг Мурожаатномасини “Қаҳрамон” ғалла кластери раҳбари И. Ўринбоев ўқиб эшитирди.

Сессия давомида кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab