COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича янги талаблар эълон қилинди

 2020-04-25 06:29:18    697

PDF yuklash
Chop etish



COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича янги талаблар эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори билан иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабар қилгандик.

Қайд этилганидек, Коронавирус эпидемияси шароитида ушбу корхона ва ташкилотларни, савдо ва хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни фаолият юритиши ҳамда қатор объектларда қурилиш ишларини давом эттириш санитария-эпидемология талаблари асосида белгиланган.

Ушбу талаблар билан қуйидаги келтирилган хужжатда танишиш мумкин:

Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларда 

COVID-19 кириб келишининг олдини олиш ва тарқалиб кетишига 

йўл қўймаслик юзасидан

ТАЛАБЛАР

  • Корхона ёки ташкилот, қурилиш объекти очиқ зонада жойлашган бўлса, албатта атрофини тўлиқ ўраш, бегоналар киришини қатъиян ман қилиш;
  • корхона ва ташкилотларга бегона шахслар киришининг олдини олиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлаш ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
  • ходимларни ҳар куни ишхонада камида 2 маротаба – иш бошланишидан аввал ва ишдан кейин “фильтр”дан ўтказиш, тана ҳароратини ўлчаш, тана ҳарорати юқори бўлган ёки касаллик аломатлари бўлган ходимлар аниқланганда албатта ишдан четлаштириш;
  • тана ҳарорати юқори бўлган ёки касаллик аломатлари (қуруқ йўтал, холсизлик, юқори ҳарорат, ҳид сезиш қобилятининг пасайиши) бўлган ходимларни алоҳидалаштириш учун тиббий пунктда изолятор ташкил этиш;
  • иш куни бошида ёки якунида барча хоналарни дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантириш, шунингдек, кварц лампалар билан ишлов ўтказиш, албатта кун давомида камида икки маротаба хоналарни шамоллатиш;
  • корхоналарда барча ходимлар учун қулай бўлган жойларга қўлларини дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
  • ҳар куни жамоат учун умумий бўлган хоналарни (овқатланиш, дам олиш хоналари, хожатхона) зарарсизлантирувчи воситалар билан зарарсизлантириш ишларини ўтказиш;
  • ҳар 2-4 соатда барча ташқи муҳит объектларини (эшик тутқичлари, включатель, зина тутқичлари, стол, стуллар, ташкилий техника) зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
  • ювувчи ва зарарсизлантирувчи моддалар, шахсий ҳимоя воситасининг (ниқоб ва резина қўлқоп) 5 кунлик захирасини яратиш, тиббий ниқобларни камида ҳар 2-3 соатда алмаштириш;
  • ходимларнинг иш жойида бир-биридан камида 2 метр масофада мулоқот қилишларини назорат қилиш;
  • барча ходимларни тўлиқ шахсий ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб ва резина қўлқоп) фаолият кўрсатишини мунтазам назорат қилиш, шахсий ҳимоя воситаларини ишлатилгандан сўнг марказлашган ҳолда йиғиш ва уларни утилизация қилиш;
  • баъзи корхоналар ходимлари ўртасида юқори нафас йўллари касалликларининг олдини олиш ва максимал даражада мулоқотни камайтириш мақсадида онлайн тарзида иш фаолиятини ташкил этиш;
  • ходимларнинг овқатланиши учун алоҳида хона ташкил этиш, иш жойида овқатланишни тақиқлаш, уларнинг қўл ювиш учун зарарсизлантирувчи ускуналар билан таъминлаш;
  • ходимларга карантин вақтида қулайлик яратиш ва уларнинг эркин ҳолда кўчада юришларини олдини олиш ва фойдали иш соатларини ошириш мақсадида марказлашган холда овқат етказиб берилишини таъминлаш;
  • ходимларни ётоқхоналар билан таъминлаш, барча ходимлар иш жойи ва ётоқхоналари ўртасида пиёда юришларини тақиқлаш, уларни транспорт воситалари билан таъминлаш;
  • жамоа йиғилиш хоналаридан (чекиш хонаси, маънавият ва маърифат хонаси, ошхона, мажлислар хонаси) фойдаланишда чеклов чораларини кўриш;
  • агарда корхона ва ташкилотда бирор нафар ходимда қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилар пайдо бўлса, зудлик билан “103” рақамли тез ёрдамга мурожаат қилиш.

Корхона ва ташкилот раҳбарлари қўл остида фаолият юритаётган барча ходимларнинг соғлиги учун масъул эканликлари яна бир бор эслатиб ўтилган.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab