Инфографика: «Xabar.uz»
Бугун, 24 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 41-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 апрель соат 22:30 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1758 нафарга етди: 561 нафар бемор соғайиб кетган, 7 нафари вафот этган.
23 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 42 нафарга кўпайди.
«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакат АҚШ — 876,1 мингта ҳолат.
Коронавирус энг кўп қайд этилган 10 мамлакат (24.04.2020)
24 апрелнинг айни вақтига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.710.070 нафарга етди, шундан 190.098 нафари вафот этган, 742.255 нафар бемор соғайиб кетган.
Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.
Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.