"САХОВАТ ВА КЎМАК" УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИДА ФАОЛ ҚАТНАШАМИЗ

 2020-04-22 06:25:34    769

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг мамлакатимизда коронавирус пандемияси хатарини камайтириш, фавқулотда эпидемия шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ишончли оталиққа олиш, ишсизларни иш билан таъминлаш бўйича туманда фаолият юритаётган барча тадбиркорлар, ташкилот, корхона ва фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳамда саховатпеша инсонларга

 М У Р О Ж А А Т И

 

Қадрли юртдошлар! Азиз Риштонликлар! 

Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинган бўлса-да, аксарият вилоят ва туманларда мавжуд корхоналар ўз ишини тўхтатгани ёки тўлиқ қувват билан ишламаётгани натижасида ҳудудлар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳага, аҳоли ҳаётига бу хатар салбий таъсир қилаётганини бежиз таъкидламади.

Шунинг баробарида Давлатимиз раҳбари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласини илгари сураркан, жойларда вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш тезкор тизимини яратиш муддатларини айтиб ўтди. Биринчи навбатда аҳолининг бу қатламини озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш, пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиб етишини олдини олишимиз шарт. Бу хатарли мураккаб жараёнда ҳар бир туман ва вилоят ўз иқтисодини қуллаб-қувватлаш ҳамда захира имкониятларини мустаҳкамлаш, одамларни бу балодан омон сақлаб қолиш, мавжуд карантин талабларига қаътий риоя қилиш - ягона нажот йўли эканлиги исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир.

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, Президентимизнинг мамлакатимизда эълон қилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қуватлаш ҳамда унинг ижросини таъминлаш мақсадида

 

СИЗЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛАМАН:

Халқимиз дастурхонини нози-неъматларга тўлдираётган мард ва танти тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари!

Ҳадемай, барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи ташриф қилади. Ўз-ўзидан маълумки, халқимизнинг қадриятларига айланган ойда эхтиёжманд ва муҳтож оилаларга, кекаса, ҳаста-ҳол, ногирон, кам таъминланган оилаларга меҳр-саховат кўрсатиш, оқибатли бўлиш ҳам қарз, ҳам фарзимиздир.

Сизларнинг ушбу муқаддас ойда, қолаверса пандимея шароитида ўзингиз фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига, авваламбор маҳалладошингизга, қўни-қўшнингизга зарур бўлган кундалик озиқ-овқат масулотларини етказиб бериш билан кўмаклашасчиз, асосий истеъмол товарларига бўлган эхтиёжини таъминлаб, юксак инсоний бурчинигизни чуқур хис этиб, уларни албатта, оталиққа олишингизга ишонамиз!

 

Қадрли юртдошлар!

Сизлар Рамазон ойида амалга оширадиган эҳсон ва хайрияларингизни манзилли ташкил этиб, ифторликларга сарфланадиган маблағларингизни ҳамда ажратадиган озиқ-овқат маҳсулотларингизни аҳолининг ана шу кам таъминланган қатламларига йўналтиринг!

Зеро, Яратган ҳам кўли очиқ, саховатли кишиларга ўз неъматларини аямайди; бойлигига бойлик қўшади, мартабасини баланд, ризқ-насибасини улуғ қилади.

 

Қўли очиқ, пок ниятли, саҳоватпеша юртдошлар!

Туманимизда ҳам эл бошига иш тушганда, кўксини қалқон, борини талқон қилиб, кўпга ризқ улашишга тайёр, олижаноб, жасорат кўрсатишга-да, қодир тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ташкилот ва корхона мутассадилари бу синовлар қаршисида елкама-елка туриш маъсулиятидан ўзини четга олмайдиган фидоийларимиз борлигига ишонаман.

Сизлар ўз имкониятларингиздан келиб чиқиб, ишсиз, кам таъминланган оила аъзоларини, фуқароларни фойдали ишларга жалб қилиш билан ёрдам кўрсатинг!

 

Уларга моддий ва маънавий кўмак беринг!

Зеро, Оллоҳ ҳам оғир кунларда кўмакка муҳтож кишиларга оқибат кўрсатган, кўлини узатган, уларга қалбини очган, меҳрини аямаган кишиларни суюгучидир!

Шундай олижаноб эзгу амалларни беминнат, юракдан чиқариб амалга ошираётган тадбиркор ва фермер хўжаликлари, корхона, ташкилотлар жамоларини ҳам давлатимиз эътиборсиз қолдирмайди, уларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресуслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва перефенциялар берилади, албатта. Фермер хўжаликлари оладиган минерал ўғит, нефт махсулотлари, банк кредит маблағлари фоизи камайтириб берилади. Бу ўз навбатида аҳолига давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари орқали кўсатиладиган амалдаги саховат ва кўмаклар учун асос бўлади.

Азиз юртдошлар, юртимизда карантин талабаларига қаътий амал қилган ҳолда унинг чекловларини босқичма-босқич юмшатиш аҳамиятини тўғри тушуниб, Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этайлик!

 Давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланадиган бу жараёнда халқимизга хос оғир босиқлик, ақл-тафаккурни ишга солиб, юксак талабчанлик кўрсатайлик!



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab