Риштонлик ўқитувчилар ер ва мол-мулк солиқларини ўз ташаббуслари билан муддатидан аввал тўлаб қўймоқдалар

 2020-04-20 17:55:13    761

PDF yuklash
Chop etish



Бугунги кунда юртимизда эълон қилинган карантиндавридаҳар ким қўлидан келганча коронавирус касаллигинининг тезроқ бартараф этилишига ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.Айни вақтда шифокорларимиз, ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ходимларимиз тун-у, кун меҳнатда, бирлари касални даволаётган бўлса, яна бирлари ўз ҳаракатлари билан касаллар сони ортишининг олдини олмоқда. Яна шундай инсонлар ҳам борки, улар белгиланган солиқларни йил якунини кутиб ўтирмай муддатидан аввал тўлаб қўймоқдалар. Чунки,улар айни карантин даврида амалга оширилаётган барча ишлар давлат бюджетига бориб тақалишини, солиқ тушумлари давлат бюджети учун сув ва ҳаводек зарурлигини чуқур англаб етмоқдалар.Риштонлик ўқитувчилар ана шундай инсонлардан. Айни пайтда Риштон туманидаги 65 та мактабда 4,5 минг нафарга яқин халқ таълими ходимлари меҳнат қилмоқда. Уларга 2020 йил учун 380 миллион сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган бўлиб, февраль-март ойларида 58 млн сўм, шунингдек апрель ойининг ўтган даври мобайнида  55 миллион сўм маҳаллий бюджетга тўлаб бердилар.Сизчи? Имкониятингиз борми, тадбиркорлигингиз тўхтаб қолмадими? Агар шундай бўлса, солиқларни уйдан чиқмаган ҳолда “Soliq” CLICK, Payme, ёки бошқа мобил иловалардан фойдаланиб, масофадан турган ҳолда сал эртароқ тўланг, савобли ишларга Сиз ҳам бош қўшинг.

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab