Озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар аҳолига тизимли етказиб берилмоқда!

 2020-04-19 18:01:15    856

PDF yuklash
Chop etish



    Риштон тумани аҳолисининг карантин даврида кундалик озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи тизимли равишда қондирилиб келинмоқда.

    Туман ҳокимлигиниг ташаббуси билан карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан тумандаги барча маҳаллаларда кўчма савдо дўконлари ташкил этилиб, аҳолига зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлариетказилмоқда.Ҳар куни тонгда махсус ажратилган автотранспорт воситалари дезинфекция қилиниб, маҳаллаларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатилмоқда.

   Яратилаётган имкониятлардан келиб чиқиб карантин шароитида туман аҳолисининг дўконма дўкон юришига энди ҳожат қолмади. Чунки, туман “Деҳқон бозори” МЧЖ қошида ташкил этилган кўчма савдо дўконлар ҳар куни маҳаллаларда бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бермоқдалар.

  Бундай кўчма дўконлар туманимиз фуқароларига фақатгина қулайлик яратиб қолмай, балки турли ҳил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда харид қилишларига ҳам имкон яратмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган юридик ва якка тартибдаги тадбиркорларга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини сунъий оширмаслик, санитария ҳолатларига риоя қилиниши юзасидан кунлик тушунтириш ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.me/RISHTON_24



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 97 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab