Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 19 апрель (инфографика)

 2020-04-19 07:18:48    1113

PDF yuklash
Chop etish



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 19 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 19 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 36-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 18 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1490 нафарга етди: 194 нафар бемор соғайиб кетган, нафари вафот этган.

18 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 85 нафарга кўпайди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (728,9 минг), Испания (191,7 минг), Италия (175,9 минг), Франция (147,9 минг), Германия (142,7 минг) ва Буюк Британия (114,2 минг).

Айни пайтда дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.308.093 нафарга етди, шундан 158.871 нафари вафот этган, 590.392 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab