РИШТОН ТУМАНИ М. ТОПИВОЛДИЕВ ММТП ҚОШИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ РАҲБАРЛАРИ МУРОЖААТИ

 2020-04-18 14:20:15    760

PDF yuklash
Chop etish



САФИМИЗ КЕНГАЙИШИГА ИШОНАМИЗ!

Айни пайтда бутун жаҳонни коронавирус пандемияси ҳам иқтисодий ҳам, ижтимоий жиҳатдан хавотир ва ташвишга солиб турибди. Кейинги йилларда дунё ҳамжамияти билан чуқур интеграцияга киришиб, жадал суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистонимиз ҳам бу офатдан четда қолмаяпти.

Барчамизга маълумки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш, бу офатдан ўзимизни, оиламиз ва маҳалламизни сақлаш учун қатъий чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Ушбу масала юзасидан Давлатимиз раҳбарининг халқимизга бир неча маротаба мурожаат билан чиққанлари ҳам шундан далолат беради.

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Муҳтарам Президентимиз эл-юртимизга яна бир неча маротаба мурожаат этди. Чин юракдан изҳор этилган ушбу самимий ва таъсирчан мурожаат барча халқимиз қатори фермерларга ҳам катта руҳий далда бўлди.

Мазкур мурожаатлардан руҳланган ҳолда биз Риштон тумани М. Топиволдиев ММТП қошидаги фермер хўжалиги раҳбарлари ҳозирги синовли даврда бирлашимиз лозимлигини тушуниб ва ҳар биримиз (бугунги кунга қадар 24 нафар фермер хўжалиги) 3 миллион сўм миқдорида туман ҳокимлигида ташкил этилган «Туман саломатлик» жамоат фондига маблағ ўтказишга қарор қилдик.

 Ушбу мураккаб вазиятда пандемияга қарши курашга барча давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат бирлашмалари, тадбиркорлар, аҳоли вакиллари ҳам муносиб ҳисса қўшишаётгани бизга ҳам шижаот бағишлади. Кези келганда барча фермер хўжалиги раҳбарлари бу эзгу ишда фаол қатнашиб, ушбу таклиф ва фикрларга қўшиласиз ва халқимиз саломатлиги йўлида бефарқ бўлмайсизлар, деган умиддамиз!

Биламизки, Риштонликлар азалдан саховатпеша эканликларни намоён этиб келишган. Ота-боболаримиз томонидан анъанага айлантирилган ибратли ишларимиз билан яна бир бор ўзимизни кўрсатадиган, бир мақсад йўлида бирлашадиган пайтлар келганини унутмаслигимиз лозим.

Бугун биз сизларни ҳам нафақат юртимиз, балки бутун дунё олдида турган кўринмас ёв билан курашда ўз ҳиссангизни қўшишга чораб қоламиз. 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab