Бозор – эшигингиз олдига боради

 2020-04-18 06:19:02    1268

PDF yuklash
Chop etish



Эл бошига иш тушганда, коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг, ҳатто, энг зарур кундалик маҳсулотларни ўз уйларидан чиқмасдан сотиб олишлари учун Риштон туманида барча зарурий чоралар амалга оширилмоқда.

Маҳаллий ижтимоий интернет тармоқлари, телеграм каналлар орқали бундан ташқари Риштон тумани маданият бўлими ходимлари томонидан фуқароларнинг кўчага чиқмаслиги борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Қайси ҳудудида яшашларидан қатъий назар ўша маҳалла ва ҳатто кўчагача турли озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уйларигача етказиб бериш чоралари амалга оширилмоқда.

Тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларига белгиланган жадвал асосида аҳоли учун арзон нархлардаги турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган кўчма савдо дўконлари савдоси мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда.

Арзонлаштирилган нархлардаги кўчма савдо дўконлари туманнинг ҳар бир маҳалласи, ҳар бир кўчасига туман ҳокимининг қатъиян белгиланган жадвали асосида амалга оширилиши режалаштирилган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab