Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 18 апрель (инфографика)

 2020-04-18 05:59:08    937

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 18 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 18 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 18 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 35-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 17 апрель соат 23:00 ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1405 нафарга етди: 156 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.

17 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 56 нафарга кўпайди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (690,9 минг), Испания (188 минг), Италия (172,4 минг), Франция (147,9 минг), Германия (139,1 минг) ва Буюк Британия (108,6 минг).

Эрон ва Туркия коронавирусни юқтирганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетишга жуда яқин турибди.

Коронавирус энг кўп қайд қилинган 10 мамлакат

Манба: «Worldometers»

Айни пайтда дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.223.230 нафарга етди, шундан 152.328 нафари вафот этган, 567.265 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Коронавирус кунига энг кўп қайд қилинаётган 10 мамлакат

Манба: «Worldometers»

Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab