Соғлиқни сақлаш вазирлиги:ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАН 3 НАФАР БЕМОР РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

 2020-04-17 20:21:26    970

PDF yuklash
Chop etish



Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай тузалган беморларимиз сони кундан кунга ошиб бормоқда. Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари сафига эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳам ҳам қўшилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 1 нафари Тошкент шаҳридан бўлиб, Тошкент-Қўнғирот йўналишидаги йўловчи поездда Қорақалпоғистонга борган. Икки нафари эса Нукус шаҳридан ота-бола бўлиб, касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Бунда, шубҳасиз, республика юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандартлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди. 
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар бугуннинг ўзида 27 нафарга етиб, жами 156 нафарни ташкил этмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab