ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2020-04-17 16:40:54    779

PDF yuklash
Chop etish



Бугун, 17 апрель куни Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокими, туман Кенгаши раиси С. Солиев раислигида ўтган сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан тумандаги 4 та сектор раҳбарлари яъни туман ҳокими С. Солиев, туман прокурори Ш. Мавлонов, ИИБ бошлиғи З. Ғофуров, ДСИ бошлиғи Д. Раҳимовларнинг ҳар бир секторлар кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари юзасидан тақдимотларини эшитилди ва муҳокама қилинди.

Сектор раҳбарлари такидлаганларидек, бутун дунёда, қолаверса мамлакатимизда ҳам рўй бераётган вазиятдан тўғри хулоса чиқариб, халқимизни бу оғир синовли кунлардан беталофат чиқишида Президентимиз таъкидлаганидек, темир интизом, қатъиятлик билан озиқ-овқат ҳавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш, тумандаги барча мутассади ташкилотлар ҳамда 4 та сектор раҳбарлари билан барча соҳада махсулот етиштиришниг барқарорлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланган.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўла қондириш, шунингдек истеъмолдан ортиғини республика ички бозорларига, қайта ишлаш корхоналарига ҳамда экспортга йўналтириш мақсадида, маҳсулотлар етиштиришнинг аниқ ҳажмлари қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари кесимида белгилаб олинди.

 Бундан ташқари туманда пахта ва ғалладан ҳосилдорликни ошириш бўйича секторлар кесимида аниқ ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилгани ҳам урғулаб ўтилди.

Туманда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича туман чора-тадбирлар режаси муҳокама қилиниб, бу масаладаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 Ҳозирги пандемия даврида аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири эканлиги сессияда алоҳида таъкидланиб, деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан маҳаллий Кенгашлар назоратини ўрнатиш, ҳар қарич ердан оқилона фойдаланган ҳолда махсулот етиштириш ҳажмини кўпайтиришга алоҳида урғу берилди.

Сессияда туман ҳокими, Кенгаш раиси Суфҳонжон Солиев якунловчи сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан шу йил 14 апрель куни ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқ ва кўрсатмаларни сўзсиз бажариш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, томорқа ва бошқа ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги навбатдаги вазифалар ҳақида тўхталди.

 Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, бажарилиши назоратга олинди.

 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab