Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 17 апрель (инфографика)

 2020-04-17 05:58:20    890

PDF yuklash
Chop etish



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 17 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 17 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 34-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 16 апрель ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 1349 нафарга етди: 129 нафар бемор соғайиб кетган, 4 нафари вафот этган.

16 апрель санасида Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 47 нафарга кўпайди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (673,2 минг), Испания (182,8 минг), Италия (168,9 минг), Франция (165 минг), Германия (136,5 минг) ва Буюк Британия (103 минг).

Буюк Британияда коронавирусни юқтирганлар сони 100 мингдан ошди.

17 апрелнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 2.171.554 нафарга етди, шундан 144.858 нафари вафот этган, 546.272 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 185 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab