Муносабат: Томорқадан унумли фойдаланиш – энг муҳим вазифа

 2020-04-16 06:14:09    729

PDF yuklash
Chop etish



Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлигига эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни янада ривожлантириш бўйича олдимизга муҳим вазифалар қўйилди.

Айни вақтда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг асосий манбаи бўлган томорқачиликка алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас, албатта. Биринчидан, фуқароларни “Уйда қолинг” лойиҳаси доирасида пандемияга қарши курашишда карантин даврида яшаш уйларида “олиб қолиш” бўлса, иккинчидан, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда юртдошларимизнинг реал даромадини ошириш кўзда тутилади.

Мамлакатимизнинг энг катта бойлиги бу – унумдор ерларидир. Биз тупроғига чўп суқса, униб-ўсадиган юртда яшаймиз. Демак, озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги масаласида халқимизнинг эҳтиёжини қондира олиш имконига эгамиз. Фикримизни жойларда фуқароларимизнинг кафтдек томорқадан унумли фойдаланиб, мўл ҳосил ва катта даромад олаётганликлари ҳам тасдиқлайди.

Азалий меҳрли, оқибатли халқмиз. Эҳтиёжманд ён қўшнимиз, маҳалладошимиз қийин аҳволга тушиб қолганда жим қараб тура олмаймиз. Қўшма қарорда ана шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Яъни кам таъминланган, қаровчиси бўлмаган оилаларга илғор фермерларни бириктириш, томорқасига эҳтиёж учун зарур бўладиган экинлар экиш ва парваришлашда ёрдам бериш, шу мақсадда маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри сарфланиши депутатлар томонидан назорат қилиб борилиши халқ ишончли вакилларининг масъулиятини янада оширади.

Томорқадан юқори ҳосил олаётган омилкор инсонлар тажрибасини кенг жорий этиш масаласи ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Очиғини айтишимиз керак, ҳали томорқасига экин экмаган оилалар бор. Бироқ омилкор томорқа эгалари томорқасидан дастлабки ҳосилни йиғиштириб, яхшигина даромадга ҳам эга бўлди. Риштон туманидаги жуда кўп оилалар ўз томорқасида етиштирилган кўчатлар, резаворларни сотиб бўлди. Яна бир гуруҳ хўжалик томорқаларида эса помидор, бодринг, булғор қалампири сингари маҳсулотлар пишиб етилди. Умуман, бу каби омилкор томорқа эгалари туманимизнинг барча маҳаллаларимизда жуда кўп. Асосий вазифамиз ана шуларнинг илғор тажриба ва иш услубларини кенг оммалаштириш. Юртимиздаги барча томорқа участкаларидан юқори даражада даромад олишга эришишдир.

Олдимиздаги муҳим вазифалардан яна бири, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1-1,5 сотихли исиқхоналар ташкил этилишига кўмаклашишдан иборат.

Қўшма қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда барчамиз фаол бўлсак, албатта, кутилган натижаларга эришамиз.

 

Муқаддасхон БЕКМИРЗАЕВА,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

Риштон туман бўлими раиси



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab