Унумдор томорқалар-аҳоли турмуши фаровонлигининг бирдан-бир асоси!

 2020-04-14 15:06:11    829

PDF yuklash
Chop etish



Бугун ерга бўлган муносабат ўзгарди. Бир қарич ердан унумли фойдаланиб яхшигина даромад қилаётган, рўзғорини фаровон, дастурхонини тўкин қилаётган тумандошларимиз фаолияти бунга яққол мисол.

Давлатимиз Раҳбарининг 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтган кундан эътиборан мамлакатимизда “Томорқага экин экиш” ойлиги эълон қилинди ва томорқадан унумли фойдаланиш бўйича Риштон туманида ҳам секторлар кесимида қатор ишлар амалга оширилди. Риштон туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва маҳалла ҳодимларининг тавсияларига биноан экин ерлари ва томорқаларга сабзавот ва позиз экинлари экилиши изчил тарзда йўлга қўйилди.

Томорқа хазина деб бежиз айтилмаган. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, айниқса, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалардан унумли фойдаланиш айни дамдаги замон талаби.

Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда.

Баҳорнинг ҳар бир куни ғанимат. Унинг ҳар дақиқасидан самарали фойдаланиш лозим. Халқимиз “Эрта эккан хирмон, кечикканлар армон қилур”, деб бежиз айтмайди. Буни тўғри англаётган риштонликлар енг шимариб ишга киришган.  Бугун кўплаб хонадонларда ерда ва иссиқхона шароитида картошка, тарвуз, помидор ва ҳандалак каби сабзавот ва полиз экинлари қай тариқа пишиб етилиб, халқимиз дастурхонига етказилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. 

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab