Халқимизнинг узоғини яқин ,турмушини фаровон қилиш учун зарур чоралар кўрилмоқда!

 2020-04-12 16:39:37    1229

PDF yuklash
Chop etish


Республикамизда эълон қилинган карантин даврида аҳолининг кунлик истеъмоли учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари Риштон туманининг барча ҳудудларига секторлар кесимида мунтазам етказиб берилмоқда.

Риштон туманининг барча ҳудудига енгил ва юк ташиш автотранспорт воситаларидан иборат автомашиналар кўчма савдо дўконлари ҳамда кўчма дорихоналар фуқароларимизнинг узоғини яқин қилиш, шу билан уларга енгиллик яратиш мақсадида юборилмоқда.

 Айни синовли кунларда туманнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича бериб борилаётган тавсияларга тўлиқ риоя қилишлари ҳамда зарур бўлмаган ҳолларда уйларини тарк этмаслик, тиббий ниқобларни домий тақиб юриш бўйича тарғиботлар қилинмоқда.

Шунингдек ҳар бир ишчи гуруҳнинг аъзолари ўзларига бириктирилган ҳудуддаги тадбиркорларимиз орасида савдо дўконларида, ҚВПларда санитар гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш,нарх-навони сунъий оширилишини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 121 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab