Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 11 апрель (инфографика)

 2020-04-11 06:42:24    811

PDF yuklash
Chop etish



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 11 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 11 апрель - мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 28-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 10 апрель ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 669 нафарга етди: 42 нафар бемор соғайиб кетган, уч нафари вафот этган.

Бир суткада 87 нафар янги бемор аниқланди.

Яқин хориж мамлакатларида коронавирус қайд этилиши бўйича Россия етакчи - салкам 12 мингта ҳолат. Беларусда эса 10 апрель куни антирекорд қайд этилди — 495 нафар янги бемор аниқланди. 

Украинада коронавирусни юқтирганлар сони 2203 нафарга етган бўлса, Беларусда 1981 нафарга етди, Молдова (1438) ҳамда Эстония (1258) «минглик довон»дан ўтган бўлса, бугун-эрта улар сафига Литва (999), Озарбайжон (991) ва Арманистон (937) қўшилишга жуда яқин турибди.

Қолган кетма-кетлик:

  • Қозоғистон — 812
  • Ўзбекистон — 669
  • Латвия — 612
  • Қирғизистон — 298
  • Грузия — 234.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (489 минг), Испания (157 минг), Италия (147,5 минг), Франция (124,8 минг) ва Германия (119,6 минг).

11 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.670.190 нафарга етди, шундан 101.559 нафари вафот этган, 372.403 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 184 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab