⚡️Ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлади
2020-04-09 17:52:05 769
Республика махсус комиссияси қарори билан давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ёхуд бошқача тарзда рухсат бериши тақиқланди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш МЖтКнинг 54-моддасига (https://www.lex.uz/docs/97664) мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарор билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни уйдан 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.
Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши ҳам МЖтКнинг 54-моддасига (https://www.lex.uz/docs/97664) мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Манба: @huquqiyaxborot
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi