Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИДА ҚАТОР ЯНГИЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

 2020-04-08 19:25:40    1268

PDF yuklash
Chop etish



Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилади ҳамда Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси тузилади. Ушбу ўзгаришлар давлатимиз раҳбарининг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, тиббиёт олий таълим муассасалари мавжуд бўлмаган ҳудудлар (Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятлари)да ҳудудий кўп тармоқли катталар ва болалар тиббиёт марказларида мазкур Марказнинг филиалларини очилади.
Аҳамиятли томони, Марказда 2021 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари ҳисобидан халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув-симуляцион маркази ташкил қилинади.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда уларга қулайлик яратиш ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади. Яна бир муҳим янгилик: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab