Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН 504 НАФАР ФУҚАРОДАН 212 НАФАРИ ЭРКАК, 292 НАФАРИ ЭСА АЁЛЛАРДИР

 2020-04-07 19:26:02    746

PDF yuklash
Chop etish



Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 504 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.
Беморларнинг ёши:
0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8%);20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7%);30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2%);40-49 ёшгача – 137 нафар (27%);50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3%);60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4%);70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4%);80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Шунингдек,
Қорақалпоғистон Республикасида 16,Андижон вилоятида 61,Бухоро вилоятида 84,Наманган вилоятида 51,Фарғона вилоятида 70,Хоразм вилоятида 18,Қашқадарё вилоятида 6,Навоий вилоятида 2,Самарқанд вилоятида 1,Жиззах вилоятида 1 нафардан
бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан беморларга халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.
Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигиЖамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab