Халқимиз дастурхони тўкинлиги-фаровонлик гарови!

 2020-04-07 06:56:42    834

PDF yuklash
Chop etish



Cиновли кунларда барча билан ёнма ён туриб қийинчиликларни енгиш халқимизга хос фазилатлардан бири, десак мубалаға бўлмайди.

Мамлакатимизда каронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, аҳоли ўртасида ОАВ, телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали кўчага чиқмаслиги, имкон қадар уйда қолишлиги юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Шу ўринда Риштон туманининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли учун янада қулайлик яратиш мақсадида туман сектор раҳбарлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими, “Дехқон бозори” АЖ ва бошқа бир қатор масъул раҳбарлар ташаббуси билан “Кўчма савдо дўкони” ташкил этилган.

Бу ерда аҳоли ўзлари учун зарур бўлган истеъмол товарларини арзон нархларда харид қилдилар. Шу ўринда айтиш керакки ушбу “Кўчма савдо дўкони” туманимизнинг хар бир чекка ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, сектор раҳбарлари халқимиз дастурхонини турли арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан бир қаторда маҳалладаги кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларига ташриф буюриб, хонадон эгалари билан суҳбатлашмоқдалар. Айни синовли кунларда ваҳимага тушмасдан, коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича бериб борилаётган тавсияларга тўлиқ риоя қилишлари ҳамда зарур бўлмаган ҳолларда уйларини тарк этмасликлари, тиббий ниқобларни домий тақиб юриш тушунтирилмоқда.

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab