Қишлоқ хўжалиги техникалари мавсумга шайми?

×

 2021-12-21 11:15:02    541

PDF yuklash
Chop etish


Қишлоқ хўжалиги техникалари мавсумга шайми?
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун йил ўн икки ой иш топилади. Бинобарин, қиш фасли ҳам улар учун масъулиятли давр. Яъни, баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга соз ҳолга келтириш ишлари айни ноябрь-декабрь ойларига тўғри келади. Туманимизда  2022 йил баҳорги дала ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда? Туман ҳокими томонидан баҳорги дала ишларида қатнашувчи тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларининг белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ўрнатилиб, бу борада назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Бунда таъмирлашнинг сифатли бажарилиши билан бирга, механизатор ва усталар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда эҳтиёт қисмлар билан тўлиқ таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Хулоса ўрнида, бугунги кунда амалга оширилаётган бу каби ишлардан кўзда тутилган мақсад баҳорги дала ишларида юқори натижадорликка эришишдан иборат. Бу ўз навбатида барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳосилдорликни оширишга пухта замин ҳозирлайди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab