Риштон тумани ҳокими ҳам ўзи муносиб кўрган номзодга овоз берди

×

 2021-10-24 13:48:56    487

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтаяпти.  Эрта тонгдан Риштон туманидаги 826-сайлов участкасида ҳам сайловлар кўтаринки руҳда бошланди. 

Риштон тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев ҳам мазкур сайлов участкасига бориб, сайловда иштирок этди ва ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

***

Бугун никоҳ тўйи бўлаётган Риштон тумани Тошоғолиқ МФЙда яшовчи Қобулжон Охунов ҳам   Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этди.

Ёш келин-куёвлар “Ўзбек-тожик” дўстлик жамиятида жойлашган 856-сайлов участкасига бориб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро кузатувчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бугун Огайо Давлат университетининг сиёсий фанлар факультети профессори Брайан Поллинс Риштон тумани Зоҳидон МФЙ, Риштон педагогика коллежи жойлашган 822-сайлов участкасига ташриф буюриб, бу ердаги жараёнлар билан танишди.

 

Зайлобиддин Йигиталиев,

"Риштон ҳақиқати" газетаси муҳаррири.

 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab