ЁЙИЛМА МФЙ ЗАМОНАВИЙ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2021-10-08 15:40:00    721

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини яшаш шароитлари ҳамда қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш бўйича берган кўсатмалари асосида бугунги кунда Риштон туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ПҚ-4602-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, туманда бино иншоати эскириб яроқсиз холга келиб қолган Маҳалла фуқаролар йиғинларининг биносини, давлат хусусий шерикчилиги ва ҳомийлик ҳамда ҳашар йўли билан қуриш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан бугун Ёйилма МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.  Мазкур иншоот давлат хусусий шерикчилиги асосида тадбиркор Марҳабо Полвонова томонидан сармоя киритиши ҳисобига қўриб битказилди.

Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов  ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Риштон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини бугунги шодиёна билан қутлаган ҳолда бугунги кунда ушбу маҳаллага берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Муқадастхон Бекмирзаева ушбу бинони қуришда ташаббус кўрсатган тадбиркорга Ёйилма маҳалласи аҳли номидан миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг бинонинг очишга ушбу қишлоқдаги ёши улуғ инсонлар таклиф этилган ҳолда биргаликда ленталар қирқилиб бинонинг хоналари ва яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Бино иншоати замонавий стол-стул шкаф ва компьютерлар билан таъминланиб маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳодимларга барча қулайликлар яратиб берилди.

Ушбу маскан маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли учун “Кексалар ҳафталиги” учун муносиб совға бўлди десак адашмаган бўламиз.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab