Кексалик ҳам бир саодатдир
2021-10-05 15:41:27 410
Мамлакатимизда юртбошимизнинг ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаяпти.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.
Ушбу ҳафталикни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш, шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида жорий йил 4-10 октябрь кунлари барча маҳаллаларда “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ ишлар Риштон туманида ҳам амалга оширилиши белгиланган.
Бугун туманимизнинг Доруломон, Хўжа илғор, Ёшлик, Юқори Бешкапа, Паски бешкапа, Полвонобод, Анҳор бўйи, Турабод МФЙларида “Кексалар ҳафтаси” доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирлар давомида кекса отвхону-онахонларга эҳтиром кўрсатилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi