РИШТОНДА 48 НАФАР БОЛАЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-06-01 14:24:17    504

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида “1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан  вилоят ҳокими, тумандаги сектор раҳбарлари, “Вақф” хайрия жамоа фонди вилоят филиали, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи “Темир дафар”га киритилган фуқароларнинг 48 нафар фарзандларига суннат тўйи ўтказиб берилди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Х. Бозоров мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Тадбирда  туман ҳокими С. Солиев, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Шунингдек, Хатна тўйида элимиз ардоғидаги санъаткорлар ва туман маданият бўлими ижодкорлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида тўй болаларнинг ҳар бирига бош-оёқ сарпо ҳамда  велосипед топширилди.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган болаларнинг суннат тўйлари миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани барчага қувонч ҳадя этди, тўй болалар ва уларнинг ота-оналари қутловлардан мамнун бўлиб, президентимизга, вилоятмиз ва туманимиз рахбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Шунингдек, "Вақф" ҳайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи 100 нафар чин етим ва ногиронлиги бўлган болаларга ҳам қимматбаҳо совғалар тарқатилди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab