МЕҲНАТОБОДЛИКЛАР ҚУВОНЧИ Ёҳуд 100 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

×

 2021-05-07 20:03:43    692

PDF yuklash
Chop etish


 

     Риштон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриб олиши учун имкониятлар яратиш, мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Чекка қишлоқлардан бири Меҳнатобод маҳалласи учун бугун қувончли кун бўлди. Боиси, бугун тадбиркор Азиза Фориқова ташаббуси билан ташкил этилган “АЗ ТЕКС СОФТ” ишлаб чиқариш коперативининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, мазкуришлаб чиқариш коперативи қошида ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича  100 ўринли тикувчилик курси ташкил этилди. Ушбу ўқув курси битирувчилари келгусида шу корхона ишчиси сифатида фаолият юритади ва цехда ишлаши учун имконият яратилади. Бунинг натижасида маҳалладаги 100 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Ушбу ишлаб чиқариш коперативининг очилиш маросимида туман ҳокими С. Солиев, вилоят аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Б. Холиқов, туман ДСИ бошлиғи Д. Раҳимов, туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

 


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab