СЕССИЯ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНДИ

 2021-03-27 12:07:31    826

PDF yuklash
Chop etish


Бугун олтинчи чақириқ халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 22-сессияси бўлиб ўтди. Бугунги сессиямизга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туманимиздан вилоят Кенгашига сайланган депутатлар,  сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг тегишли ўринбосарлари, МФЙ раислари , масалага дахлдор бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари,   ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  Сессияни туман кенгаши раиси, туман ҳокими С. Солиев очди ва олиб борди.

20 - “Амиробод”   сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати  Неъматов Жавоҳир сессия котиби этиб сайланди.

Бугунги сессияга 4 та масала куриб чиқилди. 

1-масала: тумандаги маҳалла фукаролар йиғинлари кесимида ташкил этилган “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни қамбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар ва секторлар томонидан тақдим этилган руйхатдаги фуқароларни “Темир дафтар” дан чиқариш муҳокамаси

2 – масала Маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ташкил этилган “Ёшлар дафтари” буйича олиб борилаётгшан ишлар ва тақдим этилган ёшларни рўйхатдан чиқариш муҳокамаси

3 - масала маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида  ташкил этилган “Аёллар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар ва тақдим этилган аёлларни рўйхатдан чиқариш муҳокамаси

4-масала:  Туман ҳокимининг 2021 йил 15 февралдаги “Туман ҳокимининг 30.01.19 йилдаги 271/85 сонли, 14.03.19 йилдаги 1191 сонли ҳамда 14.03.19 йилдаги 1198 сонли қарорларини қисман бекор қилиш тўғрисида” ги 166 сонли қарорини тасдиқлаш

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича ахборот бериш учун сўз туман ҳокимининг – молия-иқтисодиёт ва   қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича   1- ўринбосари  А. Мустафоқуловга берилди.

Азиз Мустафоқулов тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ташкил этилган “Темир дафтар”даги фуқароларни қамбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар ва секторлар томонидан тақдим этилган руйхатдаги фуқароларни “Темир дафтар” дан чиқариш юзасидан ҳисобот берди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича ахборот бериш учун сўз туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича  ўринбосари З. Умаровга берилди

Зарифжон Умаров маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ташкил этилган “Ёшлар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар ва тақдим этилган ёшларни рўйхатдан чиқариш юзасидан ҳисобот берди.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича ахборот бериш учун сўз туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Тожибоевага берилди.

Мақсудахон Тожибоева маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида  ташкил этилган “Аёллар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар ва тақдим этилган аёлларни рўйхатдан чиқариш масаласи юзасидан ҳисобот берди.

Учта масалала куриб чиқилгач, депутатлар ўртасида қизғин муҳокама бўлиб ўтди.

Сессиядаги сўнгги масала туман ҳокимининг 2021 йил 15 февралдаги “Туман ҳокимининг 30.01.19 йилдаги 271/85 сонли, 14.03.19 йилдаги 1191 сонли ҳамда 14.03.19 йилдаги 1198 сонли қарорларини қисман бекор қилиш тўғрисида” ги 166 сонли қарорини тасдиқлаш юзасидан туман ҳокими маълумот берди.

Шу билан туман Кенгаши 22-сессияси ниҳоясига етди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab