РИШТОН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-26 06:29:50    610

PDF yuklash
Chop etish



2021 йил 25 февраль куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари даставвал Риштон туманида фаолият юритаётган “Умида Файз” қуёнчилик фермаси бўлди. Туманда ушбу соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган қуёнчилик фермаси ходимлари туну-кун меҳнатда.

Айни кунларда бу ерда мингдан ортиқ қуёнлар парвариш қилинмоқда. Микрокредит банк лойиҳаси асосида ишга туширилган “Умида Файз” қуёнчилик фермаси режага кўра, аҳолига ҳам қуёнларни тарқатиш ва уларга маош тўлаш механизимини ишга туширади.

Пресс-тур иштирокчилари шунингдек, Риштонлик машҳур кулоллардан бири Тоҳир Ҳайдаровнинг уй музейида бўлиб, у ердаги кургазмалар, ўзига хос санъат асарларидан баҳраманд бўлишди.

Тоҳиржон Ҳайдаров Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. 2016 йилда хусусий уй музейини ташкил қилган. 35 йилдан буён кулолчилик билан шуғулланиб келмоқда.

Риштон туманида яшаб меҳнат қилаётган кулоллик мактабининг етук вакилларидан бири - Тоҳиржон Ҳайдаровнинг бу борадаги ишлари алоҳида таҳсинга лойиқ.

Унинг тайёрлаётган маҳсулотлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Оддий игна билан турли тасвирларни чизиб, ўймакорлик услубида ижод қилади. Унинг бир неча ноанъанавий усуллар, нақшлар ва тасвирлар билан ишлов бериш услуби барчани лол қолдиради. Шунинг учун бўлса керак, уни кулол-рассом сифатида ҳам эътироф этишади.

Тоҳиржон аканинг уй-музейидан катта таассурот олиш мумкин. Музейда мураккаб ҳамда нафис нақшлар, ўзига хос услубда яратилган, табиат манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило идишлар ва кулолчилик буюмлари жойлашган.

Ажойиб услубга эга бўлган Тоҳиржон Ҳайдаров кўҳна санъат асарларига ўзига хос ёндашув, анъаналар олиб кирган моҳир кулоллардан. У оддий игна билан турли тасвирларни чизиб, ўймакорлик услубида сара асарлар яратади. Жалаер қишлоғида жойлашган устанинг уй-музейи сайёҳлар, меҳмонлар билан гавжум. Музейда мураккаб   ҳамда нафис нақшлар ўзига хос услубда яратилган, она табиатнинг гўзал манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило кулолчилик буюмларига алоҳида ўрин ажратилган.

Шундан сўнг, Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев ва ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab