“ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” ГТФ “РИШТОНТУМАНГАЗ” БЎЛИМИ БИЛДИРИШИ

 2020-11-26 10:48:31    809

PDF yuklash
Chop etish



Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Риштон тумани Анҳорбўйи МФЙдан ёзмоқдамиз. Газ муаммо! Ҳақини тўлаймиз десак ҳам беришмаяпти. 2 ойдан бери баллондан ҳам дарак йўқ. Илтимос, мутасаддилар бизга ёрдам берсин” номли мақола юзасидан “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Риштонтумангаз” бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 27 июндаги ПҚ-2194-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014-2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва вилоят ҳокимининг 2014 йил 7 июлдаги №163-сонли қарони ҳамда туман ҳокимининг  2014 йил 10 июль кунги №754-сонли қарорига асосан Риштон тумани Анҳор бўйи МФЙ қаниқарсиз (таббий газ етиб келиши қийин бўлган) ҳудуд бўлганлиги сабабли таббий газдан узилиб, МФЙдаги 684 та истеъмолчи суюлтирилган газга мослаштирилган. Ҳозирги кунда Анҳор бўйи МФЙга суюлтирилган газ Риштон тумани ҳокимлиги ҳамда “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Риштонтумангаз” бўлими томонидан тасдиқланган режа график асосида таъминланиб келитмоқда. 2020 йил 23 ноябрь кунидан ҳозирги кунга қадар суюлтирилган газ бир меъёрда таъминланиб келинмоқда.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab