РИШТОН ТУМАНИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ БИЛДИРИШИ

 2020-11-26 06:23:32    725

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали ҳудудларда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Фарғона | Kun.uz каналида эълон қилинган мурожаатларга кўра, Риштон тумани Бўжай қишлоғи кўчаларидаги узилишлар ҳақида баён этилган Риштон туман электр таъминоти корхонаси ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

                Жойларда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши билан истеъмол қувватига нисбатан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясида қувват етишмовчилиги юзага келади. Бундай вақтларда, тизимда ҳосил бўладиган режимлар турғунлигининг бузилишини олдини олиш учун марказий таъминловчи 110/35 кВли подстанцияларнинг электр узатиш тармоқларида юкламани енгиллаштириш автоматикаси ишга тушиши ҳамда энерготизимда юзага келаётган ёқилғи ва қувват танқислиги пайтларида, белгиланган истеъмол топшириғида ишлаш учун 110/35 кВли тармоқларга чекловлар киритилиши натижасида таъминотда узилишлар кузатилмоқда.

                Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг юқоридаги сабабларга кўра электр энергиясига бўлган талаби кескин ортиб бораётгани, шунингдек, таъминловчи электр қурилмалари (трансформаторлар) номинал юкламага нисбатан ортиқча зўриқиш билан ишлаганлиги натижасида содир бўлган аварияли ҳолатларни бартараф этиш чоғида, авария бартараф этилгунга қадар нафақат мазкур линияларда балки тумандаги бошқа ҳудудларда ҳам узилишлар кузатилмоқда.

                Юқоридаги каби  ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аварияли оқибатларни бартараф этиш бўйича юкори ташкилотимиз “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ турдош корхоналар билан ҳамкорликда барча зарурий чоралар кўриб борилаётганлигини маълум қилади.

               Шу ўринда, электр энергияси таъминотидаги узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз!


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab