Инфографика: «Xabar.uz»
Бугун, 3 апрелга келиб (мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 20-куни), Ўзбекистонда COVID-19ни юқтириш бўйича жами 205 та ҳолат қайд этилди: 25 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.
«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар:
- АҚШ (237 877) — сўнгги суткада 22874 кишида коронавирус аниқланди, 616 киши вафот этди;
- Италия (115 242) — сўнгги суткада 4668 кишида коронавирус аниқланди, 760 киши вафот этди;
- Испания (110 238) — сўнгги суткада 6120 кишида коронавирус аниқланди, 709 киши вафот этди;
- Германия (84 600) — сўнгги суткада 6619 кишида коронавирус аниқланди, 166 киши вафот этди.
- Хитой (81 589) — сўнгги суткада 35 кишида коронавирус аниқланди, 6 киши вафот этди;
Катта ўнликка, шунингдек, Франция (59 105), Эрон (50 468), Буюк Британия (33 718), Швейцария (18 827) ва Туркия (18 135) кирган.
Муҳим:
- Кеча энг кўп ўлим ҳолатлари Италия ва Испанияда қайд этилди;
- АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони иккинчи ўриндаги Италиядагидан икки баравар кўп;
- Германия ТОП-5 да Хитойни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилди;
- Буюк Британия ва Туркияда коронавирус қайд этилишлари сони (кеча 4244 ва 2456 тадан) кескин ошди, коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар рўйхатида Туркия бугун 9-ўринга кўтарилишга жуда яқин.
- Кунига коронавирусни юқтириш бўйича 1000 дан зиёд ҳолат кузатилаётган мамлакатлар қаторига Бразилия ҳам қўшилди: кеча — 1030, жами — 7910.
3 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1 004 533 нафарга етди, шундан 51 563 нафари вафот этган, 210 519 нафар бемор соғайиб кетган.
Коронавирус ҳар дақиқада жаҳондаги 48 кишида аниқланяпти, ҳар дақиқада 3 киши шу касаллик қурбонига айланмоқда.
Дунёнинг 181 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.