❗️Давлат хизматлари агентлигининг муносабати:

 2020-03-30 13:40:20    810

PDF yuklash
Chop etish



Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказларида махсус рухсатнома бериш 1 апрелга қадар талаб этилмаслиги ҳақидаги эълон жойлаштирилганлиги юзасидан  хабарлар тарқалди.
Мазкур эълон расмий асосга эга эмас. Ҳозирда ушбу эълон Марказлардан олиб ташланган. 
Соҳага оид ўзгариш мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида маълумот расмий саҳифаларимизга жойлаштирилади. 

⁉️ Бизнинг муносабатимиз:
Агар бунақа эълонлар расмий асосга эга бўлмаса, унда нима учун давлат хизматлари марказига бунақа эълон илиб, халқни чалғитишади? Давлат идораси катта холасининг уйими, хоҳлаган эълонни аввал илиб, кейин олиб ташлайдиган? Аввал конкрет аниқлаштирилиб, ҳамма идоралар билан келишилиб, кейин қилиниши керак эмасми бунақа ишлар?

‼️ ХУЛОСА:
Майли, ҳар нима бўлганда ҳам унутманг, бугундан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида, шунингдек вилоятлараро қатновларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган. Махсус стикер олмасдан ёки истисно рўйхатига кирмасдан, машинангизда кўчага чиқманг. Йўқса жарима солишади!


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 169 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab