НАРХ-НАВОЛАР НАЗОРАТ ОСТИДА
2020-03-19 16:16:29 992
Риштон тумани ҳудудида нарх-навонинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли ишлар олиб борилаётгани ҳақида олдин ҳам хабар бериб ўтгандик.
Бозорлар ва савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосини назорат қилувчи ишчи гуруҳ томонидан мнтазам равишда бозордаги нархлар текшириб борилмоқда.
Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида, туман ҳокими ташаббуси билан, “Деҳқон бозори” МЧЖ ва филиалларида қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, туман марказидан олис ҳудудлар ва кўп қаватли уйлар атрофларида эса кўчма дўконлар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур ярмаркаларда инсон ҳаёти учун зарур бўлган барча маҳсулотлар бор. Ушбу ташаббус нархларнинг барқарор бўлишини таъминламоқда.
Қуйидаги суратларда орқали Риштон “Деҳқон бозори”даги нархлар билан танишиб олиш имкониятига эга бўласиз.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi