ИШОНЧ ВА МАСЪУЛИЯТ
2020-03-03 06:14:11 1287
ИШОНЧ ВА МАСЪУЛИЯТ
Бугун туманимизнинг қайси соҳани олманг, қайси ҳудудида бўлманг, қувонишга арзигулик ўзгаришларни кўрасиз. Ким билан суҳбатлашманг, эртанги кун билан боғлиқ эзгу ниятларини эшитасиз.
Кимдир янги савдо мажмуаси қурмоқчи, бошқаси ўз бизнесини йўлга қўймоқчи, кимдир эса ўз хусусий корхонасини кенгайтирмоқчи. Улар - дунёқараши кундан-кунга ривожланаётган, замон билан бирга қадам ташлаётган, инсон сифатида қадри юксалаётган Янгиланаётган Ўзбекистон фарзандларидир!
Туман Кенгаши депутати Баҳодиржон Эрматов ҳам “Янги Ўзбекистон –янги сайловлар” шиори остида ўтган муҳим сиёсий жараёнда халқ ишончига сазовор бўлиб, Риштон тумани Кенгаши депутатлигига сайланган ёшлардан биридир.
Айни дамда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Баҳодиржон депутат сифатида юртимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш йўлида тинимсиз изланмоқда.
- Ёшлик инсонга чексиз имконият, шижоат ва ғайрат берадиган давр, - дейди у биз билан суҳбатда. - Ана шу даврнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланган инсон катта ютуқларга эришиши тайин экан. Депутат этиб сайланганим – бу халқнинг менга берган ишончи деганидир. Менга билдирилган бу ишончнинг масъулият залвори оғир эканлигини яхши биламан. Бунга муносиб бўлиш учун янада ғайрат билан ишлашимга тўғри келади. Халқнинг фаровонлиги йўлида ҳар қандай машаққатларни енгиб ўтишга тайёрман.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi