Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион кишидан ошди
2020-02-18 19:14:08 1122
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 18 февраль соат 15:42 ҳолатига кўра, 34 002 881 кишини ташкил этмоқда. Буни Давлат статистика қўмитаси сайтидаги махсус саҳифадан (https://stat.uz/uz/548-foydali-ma-lumotlar/5221-o-zbekiston-aholisi) билиш мумкин.
Ўзбекистон аҳолисининг 17 093 248 нафари эркаклар, 16 909 633 нафари эса аёллар ташкил қилади.
2020 йил бошидан бери 127 387 киши туғилди, 29 193 киши вафот этди. Республикага 23 617 киши кўчиб келди, 24 729 киши Ўзбекистонни тарк этди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi