ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
2020-02-15 11:09:22 985
Ижтимоий тармоқларда “150 хўжаликка мўлжалланган электр йўналишига 500 хўжалик уланган” сарлавҳада чоп этилган мақола юзасидан Бужай қишлоғига бориб вазиятга ойдинлик киритилди.
Ҳақиқатдан ҳам фуқаро мурожаат этган вақтда электр таъминотидаги трансформатор пункитида носозликлар кузатилгани маълум бўлди.
Бунинг сабаби эса оддий. Ҳозирда аҳоли сонининг ортиши натижасида истеъмолчилар томонидан электр энергиясига бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда ҳамда аксарият истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан оқилона фойдаланмаслиги натижасида электр қурилмалар ортиқча юклама билан ишламоқда. Бунинг оқибатида электр қурилмаларида носозликлар келиб чиқмоқда.
Ҳозирги кунда 590-сонли 160кВА бўлган трансформатор пункитидан 180 та хонадон электр тармоғига уланган бўлиб ҳудуддаги аҳоли сонига нисбатан етарли қувват даражада эканлиги аниқланди. Ушбу трансформатор пункитида носозлик бартараф этилди, ҳудуддаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланди.
Қишлоқ фуқароларига трансформатор юкини енгиллаштириш, катта қувватлисига алмаштириш давлат дастури асосида босқичма-босқич амалга оширилиши борасида тушунтирилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi