ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ МАРОҚЛИ ЎТДИ

×

 2020-01-28 20:47:08    978

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашганида уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдек 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Шундан келиб чиқиб ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳокимларга ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифаларни берган эди. Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Риштон тумани ҳокимлиги томонидан ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири бугун тумандаги 58- умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Раҳимжон Қосимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари, туман ХТБ вакиллари ва Тўраобод МФЙ ёшлари иштирок этишди.  

Учрашув мулоқот тарзида бўлгани учун ёшлар ўзларини ўйлантираётган масалалар, қизиқтираётган саволларни ўртага ташлаб, етарлича жавоб олишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 142 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab