РАСМИЙ БАЁНОТ
2020-01-27 19:51:52 1238
Ижтимоий тармоқлардаги Риштон тумани Чўнғара қишлоғида яшовчи аҳолининг 48 нафар фуқаролар суд қарорлари асосида ерга эгалик қила олмаётганликлари ҳақидаги хабарлар юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлими томонидан туманнинг Чўнғара қишлоғида яшовчи 48 нафар фуқароларга суд қарорлари асосида бошқа шахсларнинг ноқонуний эгалигида бўлган ер участкалари олиб берилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, Бюронинг Риштон туман бўлимига 09.10.2019 йилда Риштон тумани, Чўнғара қишлоғида яшовчи 48 нафар эмас, балки 8 нафар фуқаронинг ер участкаларини ноқонуний эгаликдан қайтариб олиб берилиши ҳақида жами 8 та ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 12.09.2019 йилдаги 2-1505-1909/8762-сонли қарори билан қарздор Х.Мадаминовдан ундирувчи Д.Қурбонова фойдасига
24.10.2019 йилда Бюронинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.Ғофуров томонидан Чўнғара қишлоғида жойлашган ер участкасининг ноқонуний эгаликдан қайтариб суд қарорида белгиланган шахсларга олиб бериш бўйича 25.10.2019 йилга мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказишни тайинланган.
Чўнғара қишлоғи Қирғизистон Республикаси билан ўралган анклав ҳудудда жойлашган ва Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан
Сўнгра, ижро ҳужжатлари бўйича ижро этиш усулини ўзгартириш юзасидан қонунда белгиланган тартибда 18.11.2019 йилда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига тушунтириш беришни сўраб ариза билан мурожаат қилинган ва суд томонидан 13.12.2019 йилда ариза қаноатлантиришдан рад этилган ҳамда бу ҳақдаги суд ажрими 03.01.2020 йилда бўлимга келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш жорий йилнинг 29 январь кунига белгиланган. Ижро ҳужжатлари натижаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.
Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси
Ахборот хизмати.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi