Туманимизда "Покиза инсонлар" акцияси ўтказилди
2020-01-24 18:23:18 1351
Бугун эрта тонгдан вилоят туманимиз марказида "Покиза инсонлар" акцияси ташкил этилди. Мазкур акциядан кўзланган мақсад, ободонлаштириш бошқармаларида ишловчи ходимларга кўмак бериш ҳамда улар томонидан покиза ва озода сақланаётган ҳудудларга аҳоли томонидан чиқиндиларни ташлаб кетиш ҳолатларига барҳам беришдан иборат.
Акция давомида туман марказидаги ариқлардан бири тозаланди. Шунингдек, ободонлаштириш бошқармаларида ишловчи ходимларга тонг саҳардан қўлқоплар, иссиқ кофе, турли хилдаги ширинликлар Вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан совғалар тарқатилди.
"Покиза инсонлар" акциясида туман ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК туман бўлими ҳамда автойўл қурилиш бошқармаси туман бўлими ходимлари фаол иштирок этишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi