БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

×

 2019-12-28 20:50:00    1366

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида Янги йил байрами муносабати билан анъанавий “Президент арчаси” тантаналари ташкилланди.

 

Юз-кўзларида қувонч ва шодлик, ўзларига кўрсатилаётган чексиз эътибор ҳамда ғамхўрликдан мамнунлик ифодаси балқиган болажонлар иштирокида ўтган тадбирда туман ҳокими Суфҳонжон Солиев барчани байрам билан қизғин қутлади.

 

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов ҳам сўзга чиқиб янги йил тилакларини билдирди.

 

Таъкидлаш лозим, поёнига етаётган 2019 йил туманимиз аҳолиси учун ҳам қувончли натижаларга, ютуқ ва муваффақиятларга бой бўлди. Умид қиламизки, 2020 йил навбатдаги ғалабаларни, зафарли онларни тортиқ этади.

Саҳналаштирилган бадиий чиқишлар, болажонларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари байрам тадбирига ўзгача файз киритди. 

 
 

Тантана иштирокчиларига байрам совғалари топширилди. Болалар турли эртак қаҳрамонлари билан бирга қўшиқлар куйлаб, рақсга тушдилар.

 

Болажонлар гўзал арча атрофида қўшиқ айтдиб, ўйнаб-қувнашди. Туманимиздаги байрам юқори савияда бўлиб ўтди.

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab