Халқ билан мулоқот – фаровонлик гарови

×

 2019-12-24 20:10:48    1108

PDF yuklash
Chop etish


“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари ҳалқимизга хизмат қилиши керак”.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугунги кунда ҳаётимизнинг ажралмас бўғинига айланган ушбу тамойил халқимизнинг жамиятга, давлатга ишончини мустаҳкамлаш, том маънода ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси ташабусси билан туман электр тармоқлари корхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими С. Солиев, туман прокурори Ш. Мавлонов, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда фуқаролар асосан, тиббий ва коммунал хизмат, йўл қурилиши, имтиёзли кредит ажратиш сингари бир қатор масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, атрофлича ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 116 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab