РИШТОНЛИКЛАР САЙЛОВЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА

×

 2019-12-22 12:22:06    913

PDF yuklash
Chop etish


 Риштон туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари бўлаётган сайловлар юқори суръатда давом этмоқда. Туманимиз фуқаролари ушбу жараёнларда фаол иштирок этишмоқда.

Хусусан,  11-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган  377-сайлов учаскаси эрта тонгдан нуроний отахон-онахонлар билан файзли кўриниш олди. Уларнинг ижобатли дуоларидан сўнг овоз бериш жараёни бошланди.

 

МЕНИНГ БИРИНЧИ ОВОЗИМ

Бу йилги сайлов жараёнларида биринчи марта иштирок этаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Ана шундай бахтли ёшлардан бири Қошқайрон МФЙда яшовчи Сайфуддинова Зулайҳо Фахриддин қизи ўз фиклари билан ўртоқлашди.

- Мен ушбу онларни интиқиб кутаётгандим. Бу йил биринчи марта овоз бериш бахтига сазовор бўлдим. Қувончим чексиз. Ўзим танлаган номзодга овоз бердим. Сайлов туманимизда байрамдек ўтмоқда.

 

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН КЕЛДИМ

Туманимизда давом этаётган овоз бериш жараёнларида хорижда бўлган, лекин айнан сайловда иштирок этиш учун қайтиб келганларлар ҳам бир талай топилади. Ҳамдамов Муҳриддин Фахриддин ўғлини ана шулар қаторига қўшиш мумкин.

- Хориждан келганимга кўп бўлгани йўқ. Ростини айтсам, айнан сайловларда иштирок этиш мақсадида юртимизга қайтиб келдим. Бундай муҳим жараёндан четда қолишни истамайман. Мен ҳар бир фуқаро каби сайловларда фаол иштирок этиб ўзим танлаган номзодимга овоз бердим.

 

ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИНИНГ СОВҒАСИ

“Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида ўтаётган бу йилги сайлов жараёни хорижлик кузатувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айни дамда туманимизда бўлиб турган покистонлик халқаро кузатувчи Ирфон Шаҳзод Риштон тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 369-сайлов участкасига ташриф буюрди. Покистонлик меҳмон биринчи марта овоз бериш жараёнида иштирок этаётган 18 ёшли Азимов Азизбекни эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Сайлов участкасида сайловчилар, кузатувчилар, сиёсий партиялар ҳамда номзодларнинг ишончли вакиллари учун тенг шарт-шароитлар яратилган. Овоз бериш Сайлов кодексида кўрсатилган меъёрлар асосида ўтказилмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги

 Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab