МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНИШДИ

×

 2019-12-17 20:32:10    1045

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда тўкинлик ва фаровонлик ижодкорлари – бободеҳқонларнинг,  бутун туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Туманимиз деҳқонлари баракали ҳосил етиштириш мақсадида ҳар қачонгидек бу йил ҳам баракали ва самарали меҳнат қилдилар. Хусусан, туман меҳнаткашлари пилла, ғалла, пахта ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам катта ва улкан ютуқларни қўлга киритиб, мўл ҳосил етиштирдилар.



Эрта тонгдан туман марказида янги қиёфа касб этган “Водий давр киносаройи”га кираверишида ўтказилган байрамона тадбир ташкил этилди. Қишлоқ хўжалик ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Абдураҳмонов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси  Фарғона вилоят Кенгаши ташкилотчиси Фарҳоджон Ўринбоев, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Турсунхўжа Абдураҳмоновлар сўзга чиқиб, соҳа ходимларини қизғин муборакбод этдилар.




Тадбирда “Кластер” хорижий корхонаси раҳбари Магомед Костоевга анънавий урф-одатимизга кўра гулдурос қарсаклар остида кўра тўн кийдирилди. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан иш юритган бир қатор фермер хўжаликлари раҳбарлари туман ҳокимлиги ва “Кластер”  хорижий корхонаси томонидан енгил автомашиналар, лизинг асосида тракторлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.



Тадбирнинг якуний қисмида вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Ушбу тадбир ҳақидаги батафсил репортажни "Риштон ҳақиқати" газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин.

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 98 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab