Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида сифат менежменти дастурига бўлган эҳтиёж

×

 2024-10-16 14:19:28    33

PDF yuklash
Chop etish


 Ҳар қандай аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш натижаси маълумот бўлиб, бу маълумотларнинг сифатига бўлган ишонч жуда муҳимдир. Шу асосда, сифат менежменти бутун мамлакат бўйлаб рўйхатга олишда марказий роль ўйнаши керак. Сифат менежменти дастури умумий рўйхатга олиш дастурининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, режалаштириш босқичида, ривожланиш даврида, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда натижаларни баҳолаш ва тарқатиш каби барча ишларга таъсир қилади.

Ҳар қандай сифат менежменти дастурининг асосий мақсадларидан бири сифат компонентини барча даражаларда ишчиларнинг билим ва кўникмаларидан тўғри фойдаланиш ва сифатни таъминлаш учун белгиланган жараёнлар ва текширувлар орқали жараён аввалидан интеграциялашдир. Бундан ташқари, рўйхатга олиш жараёнида тузатиш чоралари кўрилиши учун хатоларни аниқлашнинг операцион тартиб-қоидаларини ҳам ўз ичига олади. Бундай дастур бўлмаса, якуний маълумотлар натижаларнинг фойдалилигини сезиларли даражада камайтириши мумкин бўлган хатолар вужудга келиши мумкин. Агар маълумотлар сифати паст бўлса, бундай маълумотларга асосланган ечимлар қиммат ва нотўғри ҳисоб-китобларга олиб келиши мумкин. Охир-оқибат, бутун рўйхатга олиш объективлиги сўроқ остида қолиши мумкин.

 «Ахборот сифати»нинг турли таркибий қисмлари аниқланади ва кейинчалик рўйхатга олиш жараёнида сифатни бошқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган чегаралар, қоидалар тавсифланади.

Ў. Тешабоев Риштон тумани

Статистика бўлими бошлиғи.



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab