“АДЛИЯ КУНИ” ТАДБИРИДА АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ ВА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИЛДИ
×
2024-07-24 15:30:53 123
Риштон туманининг "Мискин" МФЙ ҳудудида “Адлия куни” тадбири ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Унда Риштон туман адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими, ДХМ, Нотариус ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ҳамкор ташкилотлар, "Мискин", А. Навоий, Носгар, Анҳор бўйи, М. Топволдиев МФЙ фуқаролар иштирок этишди.
Иштирокчиларга ёшлар ва хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, иш билан таъминланиш, мутахассислик бўйича қайта ўқитиш ва ижтимоий ёрдам олиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида туман адлия бўлими ходимлари томонидан қонунчиликдаги янгиликларини аҳолига тушунтириш ва ҳуқуқий масалаларда юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида 160 дан ортиқ хонадонга уйма-уй юрилиб, аҳолининг кўплаб ҳуқуқий масалалари ўрганилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi