“Фуқаро – маҳалла – адлия” тизимининг Риштон туманидаги ижроси қандай?

×

 2024-07-11 10:26:02    165

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Адлия бўлими ташаббуси билан туманда адлия органларининг аҳоли муаммолари билан ишлаш борасидаги кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” ги фармони билан аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш масаласи устувор вазифа юклаганди. 

– Бугунги ҳолатини ўрганишга қаратилган ислоҳатлар жуда аҳамиятлидир, – дейди Риштон тумани адлия бўлими бошлиғи Икромжон Исақов – Зеро, барча давлат органлари кўпроқ одамлар орасида, маҳаллаларда бўлиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини биргаликда ҳал этиши жуда муҳим. Адлия идоралари бу борада доимий равишда халқ билан мулоқотни йўлга қўйган ва бу ислоҳотлар фармон билан янада мустаҳкамланди.

Айни дамда “Адлия куни” лойиҳаси доирасида тумандаги маҳаллаларда давлат идоралари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ва ҳуқуқий тарғибот ишлари ташкил этилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини қабул қилиш асносида адлия органлари масъуллари ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида сайёр ҳуқуқий (нотариус, ФҲДЁ, ЮХКМ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа) хизматлар кўрсатилмоқда. Аҳолига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилмоқда, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилиб, баъзилари ўрганиб чиқиш учун иш юритувга олинмоқда. 

Шунингдек, адлия бўлими томонидан “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида маҳалла раислари ҳамда “маҳалла еттилиги” учун семинар ўтказилмоқда. 

Маҳаллаларда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари билан ишлаш, бу борада ишни тўғри ташкил қилиш бўйича методик ёрдам кўрсатилаётгани ҳам айни муддао бўлмоқда.. 

“Ҳуқуқий кўмак” акцияси доирасида Риштон тумани Боғистон маҳалласида уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг муаммолари, уларни қийнаётган масалалар ўрганилди, ушбу ҳолатга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида аҳолининг қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлари олинди. 

Уйма-уй юриш давомида фуқароларга, энг аввало, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилди. 1074 та ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилди. Хусусан,33 нафар фуқарога ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тайёрлаб берилиб, жойларда 1,5 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Уйма-уй ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли таъсир чоралар кўрилиб, қатор ҳуқуқий муаммолар ҳал этилди. Шу билан бирга, режа-график асосида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни маҳаллаларда “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab