ДХХ раиси кубоги туман ғолиблари аниқланди

×

 2024-05-27 20:04:42    68

PDF yuklash
Chop etish


⚡️Ёшлар қудрати давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.
⚽️  Риштон туманида ўтказилган ДХХ раиси кубоги баҳсларида туманимизнинг барча маҳалла жамоалари иштирок этишди.Бугун мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди.Финал  ўйинида олдинги босқичларда муваффақият қозонган  “Мевазор” ва “Вохим” маҳаллаларидаги ёшлардан иборат жамоалар тўп сурдилар.
Муросасиз баҳсда “Вохим” маҳалласининг ёшлари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва туман чемпиони сифатида мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олишди. 
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Мини футбол мусобақасида эса финалда Оқер маҳалласи ёшларини мағлубиятга учратган Қуйи Авазбой МФЙ ёшлари ғолибликни қўлга киритишди.
????Таъкидлаш лозимки, ДХХ кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Мини - футбол бўйича : 1. "Қуйи Авазбой" МФЙ  2. "Оқер" МФЙ 3."Оқтомир" МФЙ .   
ФУТБОЛ  бўйича1. "Вохим" МФЙ2. "Мевазор" МФЙ3. "Сарой" МФЙ
Мини футбол (аёллар)1. "Оқтомир" МФЙ  2. "Т. Аҳмедов" МФЙ 3."Меҳнатобод" МФЙ .


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab