Янгиланаётган Конституция – юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос
2023-04-07 17:44:31 495
2023 йил 07 апрель куни Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Мирзаматов ва фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Ш.Ахунбаевлар томонидан Риштон туманидаги 13-сонли мактаб ўқувчилари ва Зоҳидон махалла фуқаролар йиғини ёшлари иштирокида давра сухбати ўтказдилар. Учрашув давомида Янгиланаётган Конституция – юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши ҳақида маъруза қилинди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-826 ва ЎРҚ-827-сонли Қонунлари билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳамда Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги бўйича кенг кўламли тушунтириш тарғибот ишларини амалга оширишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi